Мухтасар тафсир
وَلَمْ يَكُن لَّهُم مِّن شُرَكَآئِهِمْ شُفَعَـٰٓؤُا۟ وَكَانُوا۟ بِشُرَكَآئِهِمْ كَـٰفِرِينَ ﴿١٣﴾
Уларга шу дунёда ибодат қилган бутларидан биронтаси шафоатчи бўлиб, уларни азобдан қутқариб қола олмади. Шу билан ўша бутларидан ҳам тондилар. Чунки бутлари уларни роса муҳтож бўлиб турган бир пайтларида қўллаб-қувватламадилар. Ўзлари ҳам, бутлари биргаликда ҳалок бўлдилар.