×

آل عمران

Оят 98

Мухтасар тафсир

قُلْ يَـٰٓأَهْلَ ٱلْكِتَـٰبِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِـَٔايَـٰتِ ٱللَّهِ وَٱللَّهُ شَهِيدٌ عَلَىٰ مَا تَعْمَلُونَ ﴿٩٨﴾

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Эй аҳли китоб - яҳуд ва насоролар, нима учун менинг чин пайғамбар эканимни кўрсатувчи ҳужжатларни рад этасизлар?! Улардан айримлари Таврот ва Инжилда ҳам келган-ку! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан огоҳ бўлиб, уларга гувоҳ бўлиб турибди. Яқинда амалингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради".