Мухтасар тафсир
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْوَهَّابُ ﴿٨﴾
Илмда мустаҳкам бўлган зотлар яна шундай дейдилар: "Парвардигоро, бизни ҳаққа ҳидоят қилиб, йўлдан озганлар йўлиққан фожиадан саломат қилганингдан кейин энди яна қалбларимизни ҳақ йўлдан оғдирма! Бизга Ўз ҳузурингдан кенг раҳмат ато этгинки, у билан қалбларимиз ҳидоятлансин, йўлдан озиш фалокатидан ҳимоялансин. Парвардигоро, барча яхшиликларни ато этгувчи ёлғиз Ўзингсан!"