×

آل عمران

Оят 69

Мухтасар тафсир

وَدَّت طَّآئِفَةٌ مِّنْ أَهْلِ ٱلْكِتَـٰبِ لَوْ يُضِلُّونَكُمْ وَمَا يُضِلُّونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ ﴿٦٩﴾

Эй мўминлар, аҳли китоблар - яҳуд ва насороларнинг олимлари сизларни Аллоҳ ҳидоят қилиб қўйган ҳақдан адаштирмоқчи бўладилар. Аммо улар ўзларини ўзлари адаштирадилар, холос. Зеро, мўминларни адаштиришга уринишлари ўзларининг залолат ботқоғига янада баттарроқ ботишларига олиб боради. Улар бу ишлари нақадар аянчли оқибатларга олиб боришини билмайдилар.