Мухтасар тафсир
هَـٰٓأَنتُمْ هَـٰٓؤُلَآءِ حَـٰجَجْتُمْ فِيمَا لَكُم بِهِۦ عِلْمٌ فَلِمَ تُحَآجُّونَ فِيمَا لَيْسَ لَكُم بِهِۦ عِلْمٌ ۚ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ﴿٦٦﴾
Эй аҳли китоб, сизлар Муҳаммад алайҳиссалом билан ўзларингиз биладиган нарсаларингиз - ўзингизга нозил бўлган динингиз ҳақида талашиб-тортишдингиз. Энди нима учун билмайдиган нарсаларингиз - Иброҳим алайҳиссалом ва унинг дини ҳақида ҳам талашиб-тортишасизлар? Китобларингизда ҳам, пайғамбарларингиз олиб келган хабарларда ҳам унинг дини ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ-ку! Ишларнинг моҳиятларини ҳам, ички яширин тарафларини ҳам фақат Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.