×

آل عمران

Оят 6

Мухтасар тафсир

هُوَ ٱلَّذِى يُصَوِّرُكُمْ فِى ٱلْأَرْحَامِ كَيْفَ يَشَآءُ ۚ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٦﴾

Сизларни оналарингиз қоринларида эркак ва аёл, чиройли ва хунук, оқ ва қора қилиб, Ўзи истаганча турли хил суратларда яратган Зот Аллоҳдирки, Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. У Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиб бўла олмас. У ҳар бир яратишини, тадбирини, шариатини ҳикмат билан қиладиган Зотдир.