×

آل عمران

Оят 51

Мухтасар тафсир

إِنَّ ٱللَّهَ رَبِّى وَرَبُّكُمْ فَٱعْبُدُوهُ ۗ هَـٰذَا صِرَٰطٌ مُّسْتَقِيمٌ ﴿٥١﴾

Зеро, Аллоҳ менинг парвардигорим ва сизларнинг парвардигорингиздир. Ёлғиз Угина ибодат ва тақво қилинишга лойиқ Зотдир. Шундай экан, ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Аллоҳгагина ибодат қилиш ва Ундангина тақво қилиш ҳеч бир қинғирлиги бўлмаган энг тўғри йўлдир.