Мухтасар тафсир
وَيُكَلِّمُ ٱلنَّاسَ فِى ٱلْمَهْدِ وَكَهْلًا وَمِنَ ٱلصَّـٰلِحِينَ ﴿٤٦﴾
Одамларга ҳали тили чиқмаган гўдаклигида ҳам, куч-қувватга тўлган йигитлигида ҳам гапиради. Гапиранда ҳам уларнинг дунё ва охиратларига доир ҳамма ишларини ислоҳ қиладиган гапларни гапиради. Ўзи эса гапирган гапида ҳам, қилган ишида ҳам солиҳ бўлганлар сафида бўлади.