×

آل عمران

Оят 40

Мухтасар тафсир

قَالَ رَبِّ أَنَّىٰ يَكُونُ لِى غُلَـٰمٌ وَقَدْ بَلَغَنِىَ ٱلْكِبَرُ وَٱمْرَأَتِى عَاقِرٌ ۖ قَالَ كَذَٰلِكَ ٱللَّهُ يَفْعَلُ مَا يَشَآءُ ﴿٤٠﴾

Яҳё ҳақидаги хушхабарни эшитган Закариё: "Парвардигорим, ўзим чол бўлиб қолган бўлсам, аёлим туғмас бўлса, менга қаёқдан бола бўлсин", деди. Аллоҳ таоло унга шундай жавоб берди: "Қарилигинг ва аёлингнинг туғмаслигига қарамасдан, Яҳёнинг дунёга келиши Аллоҳ таолонинг бошқа ноодатий яратишлари кабидир. Зеро, Аллоҳ ҳар ишга Қодир ва Ўз илму ҳикмати ила истаган ишини қиладиган Зотдир".