Мухтасар тафсир
لَّا يَتَّخِذِ ٱلْمُؤْمِنُونَ ٱلْكَـٰفِرِينَ أَوْلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلْمُؤْمِنِينَ ۖ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ فَلَيْسَ مِنَ ٱللَّهِ فِى شَىْءٍ إِلَّآ أَن تَتَّقُوا۟ مِنْهُمْ تُقَىٰةً ۗ وَيُحَذِّرُكُمُ ٱللَّهُ نَفْسَهُۥ ۗ وَإِلَى ٱللَّهِ ٱلْمَصِيرُ ﴿٢٨﴾
Эй мўминлар, кофирларни дўст тутмангиз. Қалбингиз ва мадад қўлингизни мўминлар қолиб, уларга узатмангиз. Ким шундай қилса, у Аллоҳга бегона, Аллоҳ ҳам унга бегона. Лекин агар уларнинг салтанатида яшаётган бўлсангиз ва ҳаётингизга хавф туғилса, уларнинг озорларидан эҳтиёт бўлиш учун дилингиздаги адоватингизни яшириб, ширинсуханлик билан мулойим муомалада бўлсангиз, зарар қилмайди. Аллоҳ улардан эмас, Ўзидан эҳтиёт бўлишга чақиради. У Зотдан қўрқинглар. Гуноҳлар қилиб, ғазабига йўлиқманглар. Қиёмат куни ҳамма бандаларнинг борар жойи ёлғиз Аллоҳгадир. Ўшанда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофот беради.