×

آل عمران

Оят 26

Мухтасар тафсир

قُلِ ٱللَّهُمَّ مَـٰلِكَ ٱلْمُلْكِ تُؤْتِى ٱلْمُلْكَ مَن تَشَآءُ وَتَنزِعُ ٱلْمُلْكَ مِمَّن تَشَآءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَآءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَآءُ ۖ بِيَدِكَ ٱلْخَيْرُ ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ ﴿٢٦﴾

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Парвардигорингизни улуғлаб, Унга сано айтиб, шундай денг: "Аллоҳим, дунёю охиратдаги ҳамма мулкнинг эгаси Ўзингсан. Мулкни истаган одамингга берасан, истаган одамингдан тортиб оласан. Хоҳлаган одамингни азиз қиласан. Хоҳлаган одамингни хор қиласан. Ҳар бир ишни Ўз ҳикматинг ва адлинг ила қиласан. Ҳамма яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингда ва Сен ҳар ишга, ҳар нарсага Қодир Зотсан".