Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ كُنتُمْ تَمَنَّوْنَ ٱلْمَوْتَ مِن قَبْلِ أَن تَلْقَوْهُ فَقَدْ رَأَيْتُمُوهُ وَأَنتُمْ تَنظُرُونَ ﴿١٤٣﴾
Эй мўминлар, Бадр жангида шаҳид бўлган биродарларингиз каби Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш учун Уҳуд жангида кофирларга рўбарў бўлишни орзу қилардингиз. У пайтда ҳали ўлимнинг шарпаси ва шиддати йўқ эди. Мана энди Уҳуд кунида ўша орзуингизни ўз кўзингиз билан кўриб турибсиз.