×

آل عمران

Оят 138

Мухтасар тафсир

هَـٰذَا بَيَانٌ لِّلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ ﴿١٣٨﴾

Бу Қуръони карим ҳамма одамлар учун ҳақни баён қиладиган, ноҳақдан эҳтиётлантирадиган китоб бўлса, тақводорлар учун ҳидоятга етаклайдиган, оқ-қорани аниқлаб берадиган кўрсатмадир. Чунки ундаги рушду ҳидоятдан фақат тақводорларгина баҳра оладилар, холос.