Мухтасар тафсир
إِذْ هَمَّت طَّآئِفَتَانِ مِنكُمْ أَن تَفْشَلَا وَٱللَّهُ وَلِيُّهُمَا ۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ ٱلْمُؤْمِنُونَ ﴿١٢٢﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Мўминларнинг икки гуруҳи - Бани Салима ва Бани Ҳориса ожизлик қилиб, мунофиқларга қўшилиб чекинмоқчи бўлгандилар. Уларни жангда собитқадам бўлишларига ва шум ниятларидан қайтишларига ёрдам берадиган Аллоҳдир. Шундай экан, мўминлар ҳамма ҳолатларида ёлғиз Аллоҳгагина таянсинлар!