Мухтасар тафсир
وَكَيْفَ تَكْفُرُونَ وَأَنتُمْ تُتْلَىٰ عَلَيْكُمْ ءَايَـٰتُ ٱللَّهِ وَفِيكُمْ رَسُولُهُۥ ۗ وَمَن يَعْتَصِم بِٱللَّهِ فَقَدْ هُدِىَ إِلَىٰ صِرَٰطٍ مُّسْتَقِيمٍ ﴿١٠١﴾
Қандай қилиб иймон келтиргандан кейин ҳам яна Аллоҳга кофир бўласизлар? Иймонда сабот билан мустаҳкам туришга етарли асосингиз бор-ку! Аллоҳнинг оятлари сизларга ўқилиб турган бўлса, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзи олдингизда турса, бундан ортиқ асос бўлиши мумкинми? Ким Аллоҳнинг китоби ва пайғамбарининг суннатини маҳкам ушласа, уни Аллоҳ ҳеч бир қинғирлиги йўқ тўғри йўлга муваффақ айлаб қўйибди.