×

العنكبوت

Оят 40

Мухтасар тафсир

فَكُلًّا أَخَذْنَا بِذَنۢبِهِۦ ۖ فَمِنْهُم مَّنْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِ حَاصِبًا وَمِنْهُم مَّنْ أَخَذَتْهُ ٱلصَّيْحَةُ وَمِنْهُم مَّنْ خَسَفْنَا بِهِ ٱلْأَرْضَ وَمِنْهُم مَّنْ أَغْرَقْنَا ۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَـٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴿٤٠﴾

Мазкур жиноятчиларнинг ҳар бирини ҳалок этдик. Улар орасидаги Лут қавми устига тош ёғдирдик. Солиҳ ва Шуайб қавмлари қичқириққа тутилдилар. Қоруннинг ўзини ҳам, ҳовли-жойини ҳам ерга ютдириб юбордик. Нуҳ қавми, Фиръавн ва Ҳомонни сувга чўктирдик. Аллоҳ бегуноҳларга зулм қилмайди. Лекин улар гуноҳ лойига ботиб, ўзларига ўзлари зулм қилган ва шу билан жазоланишга лойиқ бўлиб қолгандилар.