Мухтасар тафсир
وَوَهَبْنَا لَهُۥٓ إِسْحَـٰقَ وَيَعْقُوبَ وَجَعَلْنَا فِى ذُرِّيَّتِهِ ٱلنُّبُوَّةَ وَٱلْكِتَـٰبَ وَءَاتَيْنَـٰهُ أَجْرَهُۥ فِى ٱلدُّنْيَا ۖ وَإِنَّهُۥ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّـٰلِحِينَ ﴿٢٧﴾
Иброҳимга Исҳоқни ва унинг ўғли Яъқубни бердик. Пайғамбарлик ва Аллоҳ тарафидан нозил қилинган китобларни унинг авлодига хос қилдик. Ҳақ йўлидаги сабри ва матонати учун уни яхши фарзандлар ато этиш ва яхши ном қолдириш ила шу дунёнинг ўзида ҳам мукофотладик. Охиратда ҳам у солиҳлар қаторида мукофотланади. Шу дунёда олган мукофотлари охиратда оладиган муокфотларини камайтириб қўймайди.