×

العنكبوت

Оят 18

Мухтасар тафсир

وَإِن تُكَذِّبُوا۟ فَقَدْ كَذَّبَ أُمَمٌ مِّن قَبْلِكُمْ ۖ وَمَا عَلَى ٱلرَّسُولِ إِلَّا ٱلْبَلَـٰغُ ٱلْمُبِينُ ﴿١٨﴾

Эй мушриклар, Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган динни ёлғонга чиқарадиган бўлсангизлар, сизлардан олдинги Нуҳ, Од, Самуд қавмлари ҳам ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарганлар. Пайғамбар зиммасида очиқ қилиб етказиб қўйиш бор, холос. У Парвардигори етказиб қўйишни буюрган рисолатни сизларга етказди.