×

العنكبوت

Оят 16

Мухтасар тафсир

وَإِبْرَٰهِيمَ إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ وَٱتَّقُوهُ ۖ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴿١٦﴾

Эй Пайғамбар, Иброҳим қиссасини эсланг! У ўз қавмига шундай деганди: "Ёлғиз Аллоҳгагина сиғининглар. Унинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Шундай қилишингиз ўзингиз учун яхшидир, агар биладиган бўлсангиз".