×

العنكبوت

Оят 14

Мухтасар тафсир

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِۦ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَامًا فَأَخَذَهُمُ ٱلطُّوفَانُ وَهُمْ ظَـٰلِمُونَ ﴿١٤﴾

Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, у уларнинг орасида 950 йил туриб, уларни Аллоҳга шерик қўшмай ибодат қилишга даъват этди. Қавми уни ёлғончига чиқариб, кофирлигида давом этаверди. Шу билан улар Пайғамбарни ёлғончига чиқариб, куфр келтирганлари сабабли тўфон балосига йўлиқиб, сувга ғарқ бўлдилар.