Мухтасар тафсир
وَلَا تَدْعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ ۘ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۚ كُلُّ شَىْءٍ هَالِكٌ إِلَّا وَجْهَهُۥ ۚ لَهُ ٱلْحُكْمُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿٨٨﴾
Аллоҳ билан бирга бошқа бирон маъбудга сиғинманг. У Зотдан ўзга чин маъбуд йўқдир. У Зотдан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлгусидир. Ҳукм ёлғиз Уникидир. Истаганича ҳукм қилади. Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун ёлғиз Унинг даргоҳига қайтарилурсизлар.