×

القصص

Оят 8

Мухтасар тафсир

فَٱلْتَقَطَهُۥٓ ءَالُ فِرْعَوْنَ لِيَكُونَ لَهُمْ عَدُوًّا وَحَزَنًا ۗ إِنَّ فِرْعَوْنَ وَهَـٰمَـٰنَ وَجُنُودَهُمَا كَانُوا۟ خَـٰطِـِٔينَ ﴿٨﴾

Онаси Биз ато этган илҳом билан уни (Мусони) сандиққа солиб, дарёга ташлади. Фиръавн хонадони уни тутиб олдилар. Бу иш Аллоҳнинг иродаси юз бериши учун шундай бўлди. Яъни, келажакда Мусо Фиръавнга душман бўлиши ва унинг қўли билан золимнинг салтанати барбод этилиши керак эди. Фиръавн, унинг вазири Ҳомон ва уларнинг одамлари куфру туғёнлари ва ер юзида бузғунчиликлар қилиб юрганлари туфайли гуноҳкорлардан эдилар.