Мухтасар тафсир
وَكَمْ أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍۭ بَطِرَتْ مَعِيشَتَهَا ۖ فَتِلْكَ مَسَـٰكِنُهُمْ لَمْ تُسْكَن مِّنۢ بَعْدِهِمْ إِلَّا قَلِيلًا ۖ وَكُنَّا نَحْنُ ٱلْوَٰرِثِينَ ﴿٥٨﴾
Аллоҳнинг неъматига нонкўрлик қилиб, гуноҳ лойига ботган қанчадан-қанча юртларни ҳалок этдик. Ана уларнинг уй-жойлари. Ҳувиллаб ётибди. Уларда айрим ўткинчилар бирозгина яшаяптилар, холос. Осмонлару ернинг, улар орасидаги нарсаларнинг вориси Биз бўлдик.