Мухтасар тафсир
وَمَا كُنتَ بِجَانِبِ ٱلْغَرْبِىِّ إِذْ قَضَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَى ٱلْأَمْرَ وَمَا كُنتَ مِنَ ٱلشَّـٰهِدِينَ ﴿٤٤﴾
Эй Пайғамбар, Мусонинг ишини ниҳоялаб, уни Фиръавн ва унинг одамларига пайғамбар қилиб юбораётганимизда сиз тоғнинг ғарбий тарафида ҳам бўлмагансиз, воқеанинг гувоҳи ҳам бўлмагансиз. Уни одамларга худди ўзингиз кўргандек гапириб бера олмайсиз. Гапираётганларингизнинг ҳаммаси Аллоҳ тарафидан сизга юборилган ваҳийдир.