Мухтасар тафсир
ٱسْلُكْ يَدَكَ فِى جَيْبِكَ تَخْرُجْ بَيْضَآءَ مِنْ غَيْرِ سُوٓءٍ وَٱضْمُمْ إِلَيْكَ جَنَاحَكَ مِنَ ٱلرَّهْبِ ۖ فَذَٰنِكَ بُرْهَـٰنَانِ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَإِي۟هِۦٓ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ قَوْمًا فَـٰسِقِينَ ﴿٣٢﴾
"Қўлингни кўйлагинг ёқасидан қўйнингга сол. У оппоқ бўлиб чиқади. Лекин унда пес, мохов каби касаллик бўлмайди". Мусо шундай қилди ва қўли қордек оппоқ бўлди. "Қўрқув кетиши учун қўлингни маҳкам қисиб ол". Мусо шундай қилди ва шу билан ундан қўрқув кетди. "Шу икки нарса, яъни, асо ва қўл Парвардигоринг тарафидан Фиръавн ва унинг аъёнларига юборилган икки ҳужжатдир. Улар куфру маъсиятлар ила Аллоҳга итоат этмайдиган қавм бўлдилар".