Мухтасар тафсир
وَأَصْبَحَ فُؤَادُ أُمِّ مُوسَىٰ فَـٰرِغًا ۖ إِن كَادَتْ لَتُبْدِى بِهِۦ لَوْلَآ أَن رَّبَطْنَا عَلَىٰ قَلْبِهَا لِتَكُونَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿١٠﴾
Мусо алайҳиссалом онасининг қалби дунёнинг бирон ишига эътибор бермайдиган бўм-бўш бўлиб қолди. У фақат Мусони ўйларди. Тоқати тоқ бўлганди. Ортиқ даражада ғам чекканидан сирни фош қилиб қўйишига сал қолди. Парвардигорига таваккул қиладиган, У Зотнинг қазойи қадарига сабр этадиган мўминлардан бўлиши учун унинг қалбини мустаҳкам қилиб қўймаганимизда ўзини ошкор қилиб қўйиши мумкин эди.