Мухтасар тафсир
وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَشْكُرُونَ ﴿٧٣﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз одамларга фазлу марҳаматлидир. Куфру маъсиятларига қарамасдан, уларни тез жазолаб юбормайди. Лекин одамларнинг кўплари Аллоҳ ато этган неъматларга шукр қилмайдилар.