Мухтасар тафсир
قُل لَّا يَعْلَمُ مَن فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ٱلْغَيْبَ إِلَّا ٱللَّهُ ۚ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ ﴿٦٥﴾
Эй Пайғамбар, айтинг: "Ғайбни осмонлардаги фаришталар ҳам, ердаги одамлар ҳам билмаслар. Уни ёлғиз Аллоҳгина билур". Осмонлару ердаги кимсалар қачон ҳисоб-китоб учун қайта тирилишларини ҳам билмаслар. Уни ҳам ёлғиз Аллоҳгина билур.