×

النمل

Оят 47

Мухтасар тафсир

قَالُوا۟ ٱطَّيَّرْنَا بِكَ وَبِمَن مَّعَكَ ۚ قَالَ طَـٰٓئِرُكُمْ عِندَ ٱللَّهِ ۖ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ تُفْتَنُونَ ﴿٤٧﴾

Дедилар: "Устимизга ёғилаётган балолар сен ва сен билан бирга бўлган мўминларнинг шумқадамлигидан деб билдик". Солиҳ алайҳиссалом деди: "Бошингизга тушган балолар сабабини ёлғиз Аллоҳ билади. Сизлар эса фол очаверасизлар. Яна ҳам тўғрироғи сизлар яхшиликлар билан ҳам, ёмонликлар билан ҳам синалаётган қавмсиз".