Мухтасар тафсир
فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلْجَمْعَانِ قَالَ أَصْحَـٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدْرَكُونَ ﴿٦١﴾
Фиръавн қавми Мусо қавмининг ортидан қувиб борди. Икки қавм бир-бирини кўрадиган даражада яқинлашиб қолганда Мусо қавми: "Улар бизга етиб оладилар. Улардан қочиб-қутула олмаймиз", дедилар.