Мухтасар тафсир
فَعَقَرُوهَا فَأَصْبَحُوا۟ نَـٰدِمِينَ ﴿١٥٧﴾
Туяни сўйишга иттифоқ қилдилар ва уларнинг энг бадбахти уни сўйди. Азоб ёғилиши аниқ бўлганидан кейин қилган ишларига надомат чека бошладилар. Лекин энди кеч бўлганди. Энди надомат фойда бермас эди.