Мухтасар тафсир
قَالَ كَلَّا ۖ فَٱذْهَبَا بِـَٔايَـٰتِنَآ ۖ إِنَّا مَعَكُم مُّسْتَمِعُونَ ﴿١٥﴾
Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга деди: "Асло! Улар сени ҳеч қачон ўлдира олмаслар. Биродаринг Ҳорун билан бирга ростгўй эканингизга далолат қилувчи оятларимизни олиб бораверинглар. Албатта, Биз сизлар билан биргамиз. Сизларни қўллаб-қувватлаб, сизлар айтаётган гапларни ҳам, улар айтаётган гапларни ҳам эшитиб турамиз. Бирон гап Бизга эшитилмай қолмас".