×

الفرقان

Оят 9

Мухтасар тафсир

ٱنظُرْ كَيْفَ ضَرَبُوا۟ لَكَ ٱلْأَمْثَـٰلَ فَضَلُّوا۟ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ سَبِيلًا ﴿٩﴾

Эй Пайғамбар, ажабким, улар сиз ҳақингизда бўлмағур гапларни айтдилар. Сеҳргар, сеҳрланган, мажнун ва ҳоказо... Шу билан ҳақ йўлдан оздилар. Бас, энди ҳидоят йўлини топа олмаслар. Сизнинг ростгўй ва омонатдор эканингизга ҳам тил тегиза олмайдилар.