×

الفرقان

Оят 54

Мухтасар тафсир

وَهُوَ ٱلَّذِى خَلَقَ مِنَ ٱلْمَآءِ بَشَرًا فَجَعَلَهُۥ نَسَبًا وَصِهْرًا ۗ وَكَانَ رَبُّكَ قَدِيرًا ﴿٥٤﴾

У шундай Зотки, аёл ва эркакнинг пушти камаридан, сувидан инсонни яратди. Кейин улар орасида қариндошчилик, қудачилик ришталарини боғлади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз ҳар ишга Қодир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Инсонни бир томчи сувдан яратгани ҳам ўша қудратининг бир кўринишидир.