×

الفرقان

Оят 52

Мухтасар тафсир

فَلَا تُطِعِ ٱلْكَـٰفِرِينَ وَجَـٰهِدْهُم بِهِۦ جِهَادًا كَبِيرًا ﴿٥٢﴾

Кофирларнинг талабларига қулоқ солиб, муроса қилиш учун уларга бўйсуна кўрманг. Уларнинг кирдикорларига парво қилманг. Ўзингизга нозил қилинган шу Қуръон билан уларга қарши курашинг. Аллоҳга даъват қилиш йўлида учрайдиган машаққатларга, уларнинг озорларига сабр қилинг.