×

الفرقان

Оят 18

Мухтасар тафсир

قَالُوا۟ سُبْحَـٰنَكَ مَا كَانَ يَنۢبَغِى لَنَآ أَن نَّتَّخِذَ مِن دُونِكَ مِنْ أَوْلِيَآءَ وَلَـٰكِن مَّتَّعْتَهُمْ وَءَابَآءَهُمْ حَتَّىٰ نَسُوا۟ ٱلذِّكْرَ وَكَانُوا۟ قَوْمًۢا بُورًا ﴿١٨﴾

"Худолар" айтади: "Парвардигоро, сен ҳар қандай шерикдан Поксан! Сендан бошқани дўст тутмоқ бизга ярашмайди. Шундай экан, қандай қилиб бандаларингни ўзимизга ибодат қилишга даъват этайлик? Лекин Сен ўша мушрикларни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам дунё лаззатларига шу қадар ғарқ айладингки, ҳатто улар Сени эсламай қўйдилар. Шу билан Сендан бошқаларга ибодат қила бошладилар. Оқибатда бадбахтликлари туфайли ҳалок бўладиган қавмга айландилар".