Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ أَنزَلْنَآ إِلَيْكُمْ ءَايَـٰتٍ مُّبَيِّنَـٰتٍ وَمَثَلًا مِّنَ ٱلَّذِينَ خَلَوْا۟ مِن قَبْلِكُمْ وَمَوْعِظَةً لِّلْمُتَّقِينَ ﴿٣٤﴾
Эй одамлар, сизларга ҳеч бир чалкашлиги йўқ, ҳақ билан ботилни ажратиб берадиган очиқ оятларни, олдинги ўтган мўмину кофирлардан мисолларни ва бир насиҳатни нозил қилдик. Улардан Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар панду насиҳат оладилар.