×

المؤمنون

Оят 96

Мухтасар тафсир

ٱدْفَعْ بِٱلَّتِى هِىَ أَحْسَنُ ٱلسَّيِّئَةَ ۚ نَحْنُ أَعْلَمُ بِمَا يَصِفُونَ ﴿٩٦﴾

Эй Пайғамбар, сизга ёмонлик қилишса, сиз уни энг гўзал тарзда даф қилинг. Уларни кечиринг, озорларига сабр қилинг. Биз улар тавсифлаётган ширк, ёлғон каби уйдирмалардан ҳам, сизнинг шаънингизга айтилаётган сеҳргар, мажнун каби ҳақоратлардан ҳам жуда яхши Хабардормиз.