Мухтасар тафсир
أَفَلَمْ يَدَّبَّرُوا۟ ٱلْقَوْلَ أَمْ جَآءَهُم مَّا لَمْ يَأْتِ ءَابَآءَهُمُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿٦٨﴾
Анави мушриклар Қуръон оятларини тадаббур айлаб, уларга амал қилиб, иймонга келсалар бўлмасмиди?! Ёки уларга илгари ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдимики, ундан юз ўгирсалар, уни ёлғонга чиқарсалар.