Мухтасар тафсир
ثُمَّ أَرْسَلْنَا رُسُلَنَا تَتْرَا ۖ كُلَّ مَا جَآءَ أُمَّةً رَّسُولُهَا كَذَّبُوهُ ۚ فَأَتْبَعْنَا بَعْضَهُم بَعْضًا وَجَعَلْنَـٰهُمْ أَحَادِيثَ ۚ فَبُعْدًا لِّقَوْمٍ لَّا يُؤْمِنُونَ ﴿٤٤﴾
Кейин орқама-орқа пайғамбар кетидан пайғамбар юбордик. Қайси бир умматга ўз пайғамбари келса, уни ёлғончига чиқардилар. Шу билан уларни бирин-кетин ҳалок қилиб, одамларнинг оғзидаги гап-сўзга айлантирдик. Бас, пайғамбарлари Парвардигорлари тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.