×

المؤمنون

Оят 27

Мухтасар тафсир

فَأَوْحَيْنَآ إِلَيْهِ أَنِ ٱصْنَعِ ٱلْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا فَإِذَا جَآءَ أَمْرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ ۙ فَٱسْلُكْ فِيهَا مِن كُلٍّ زَوْجَيْنِ ٱثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَيْهِ ٱلْقَوْلُ مِنْهُمْ ۖ وَلَا تُخَـٰطِبْنِى فِى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ ۖ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ ﴿٢٧﴾

Унга шундай ваҳий қилдик: "Бизнинг кўз ўнгимизда ва кўрсатмамиз асосида бир кема яса. Уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келганда ва нонвойхонадаги тандирлар ичидан ҳам сув фаввора бўлиб отилганда кемага ҳар бир жонзотдан бир жуфт - эркак ва урғочисини кирит. Токи, насл давом этсин. Оилангни ҳам кирит. Аёлинг ва ўғлинг каби олдин Аллоҳ тарафидан ҳалок қилиниши айтилганлар бундан мустасно. Зулм қилганлар ҳақида Менга гап очма, уларга нажот беришимни сўрама. Улар сўзсиз ғарқ бўлгувчилардир".