Мухтасар тафсир
وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتُنَا بَيِّنَـٰتٍ تَعْرِفُ فِى وُجُوهِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ٱلْمُنكَرَ ۖ يَكَادُونَ يَسْطُونَ بِٱلَّذِينَ يَتْلُونَ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتِنَا ۗ قُلْ أَفَأُنَبِّئُكُم بِشَرٍّ مِّن ذَٰلِكُمُ ۗ ٱلنَّارُ وَعَدَهَا ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ۖ وَبِئْسَ ٱلْمَصِيرُ ﴿٧٢﴾
Уларга Қуръондаги очиқ-оятларимизни ўқиб бераётган пайтингизда уларнинг ёмон кўриб, ғазабланиб, афтларини буриштираётганларини кўрасиз. Ғазаблари шу қадарки, тиловат қилиб бераётганларга чанг солиб юборай дейдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Сизларга мана шу қилиқларингиздан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? У дўзахдир. Аллоҳ унга кофирларни соламан, деб ваъда қилган. Уларнинг охир-оқибатда борадиган жойлари нақадар ёмон жой!"