Мухтасар тафсир
أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِى ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ ۗ إِنَّ ذَٰلِكَ فِى كِتَـٰبٍ ۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٌ ﴿٧٠﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ осмондаги ишлардан ҳам, ердаги ишлардан ҳам Хабардор эканини, ҳеч иш У Зотдан яширин қола олмаслигини билмадингизми? Бу ишларнинг ҳаммаси Лавҳул-Маҳфузга битиб қўйилган. Уларни билиш Аллоҳга осон.