Мухтасар тафсир
وَهُوَ ٱلَّذِىٓ أَحْيَاكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ۗ إِنَّ ٱلْإِنسَـٰنَ لَكَفُورٌ ﴿٦٦﴾
Дастлаб сизларни йўқдан бор қилган ҳам, ажалингиз етганидан кейин ўлдирадиган ҳам, кейин яна қилган ишларингизга яраша ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилтирадиган ҳам Аллоҳдир. Инсон Аллоҳнинг неъматларига кўп нонкўрликлар қилиб, У Зотдан бошқани ўзига маъбуд қилиб олади.