×

الحج

Оят 48

Мухтасар тафсир

وَكَأَيِّن مِّن قَرْيَةٍ أَمْلَيْتُ لَهَا وَهِىَ ظَالِمَةٌ ثُمَّ أَخَذْتُهَا وَإِلَىَّ ٱلْمَصِيرُ ﴿٤٨﴾

Қанча қишлоқлар бўлганки, куфру исёнлари билан зулм қилсалар ҳам уларга муҳлат бердим. Арқонни узун ташлаб, азобни шошилтирмадим. Кейин уларни таг-томири билан йўқ қилиб юборадиган азоб билан ушладим. Қиёмат куни қайтиб келар жойингиз Мендирман. Ўшанда уларга кофирликларига яраша жазосини бераман.