×

الحج

Оят 1

Мухтасар тафсир

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱتَّقُوا۟ رَبَّكُمْ ۚ إِنَّ زَلْزَلَةَ ٱلسَّاعَةِ شَىْءٌ عَظِيمٌ ﴿١﴾

Эй инсонлар, Парвардигорингиздан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилингиз. Қиёмат олдидан бўладиган зилзила ва бошқа даҳшатлар жуда улкан ишдир. Унинг учун Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиш орқали тайёргарлик кўрмоқ лозим.