Мухтасар тафсир
فَفَهَّمْنَـٰهَا سُلَيْمَـٰنَ ۚ وَكُلًّا ءَاتَيْنَا حُكْمًا وَعِلْمًا ۚ وَسَخَّرْنَا مَعَ دَاوُۥدَ ٱلْجِبَالَ يُسَبِّحْنَ وَٱلطَّيْرَ ۚ وَكُنَّا فَـٰعِلِينَ ﴿٧٩﴾
Масаланинг тўғри ечимини ота Довудга эмас, ўғил Сулаймонга уқтирдик. Ҳар иккисига пайғамбарликни ва шариат ҳукмларига оид илмни ато этдик. Бу борада фақат Сулаймоннинг ўзини хослаб қўймадик. Тоғларни ва қушларни бўйсундирдик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган бўлдилар. Уқтирган ҳам, ҳукм ва илмни берган ҳам, бўйсундирган ҳам Биз бўлдик.