Мухтасар тафсир
قَالَ بَلْ فَعَلَهُۥ كَبِيرُهُمْ هَـٰذَا فَسْـَٔلُوهُمْ إِن كَانُوا۟ يَنطِقُونَ ﴿٦٣﴾
Иброҳим алайҳиссалом уларнинг устидан кулиб, одамларнинг кўз ўнгида бутларнинг ожизлигини намойиш қилиб, шундай деди: "Бу ишни мен қилмадим. Уни бутларнинг каттаси қилди. Агар гапирадиган бўлсалар, ўзларидан сўранглар".