Мухтасар тафсир
لَوْ يَعْلَمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ حِينَ لَا يَكُفُّونَ عَن وُجُوهِهِمُ ٱلنَّارَ وَلَا عَن ظُهُورِهِمْ وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ ﴿٣٩﴾
Қайта тирилишни инкор қилаётган анави кофирлар юзларидан ҳам, ортларидан ҳам ўтни тўса олмайдиган ва уларга ҳеч қандай ёрдам берилмайдиган, улардан азобни ҳеч нарса даф қила олмайдиган пайтни билсалар эди! Шуни яхши билганларида азобни шошилтирмаган бўлардилар.