×

الأنبياء

Оят 37

Мухтасар тафсир

خُلِقَ ٱلْإِنسَـٰنُ مِنْ عَجَلٍ ۚ سَأُو۟رِيكُمْ ءَايَـٰتِى فَلَا تَسْتَعْجِلُونِ ﴿٣٧﴾

Инсон табиатан шошқалоқ. У ишларнинг вақти-соати келмасидан олдин шошилтираверади. Мушрикларнинг азобни шошилтиришлари ҳам шундан. Аллоҳ айтади: "Эй шошқалоқлар, яқинда ўша шошилтираётган нарсангизни - азобимни сизларга кўрсатаман. Шошилтираверманглар".